Google таржимонининг жуда қулай функцияси бор - смартфон камерасига номаълум сўз ёки иборани йўналтирасиз ва қурилма сизга номаълум сўзнинг она тилингизга таржимасини кўрсатади. Бироқ яқин вақтгача айниқса саёҳатларда қўл келадиган бундай фойдали қўлланмани фақат интернетга уланган ҳолда амалга ошириш мумкин эди, роуминг эса арзонга тушмаслигини яхши биламиз. Google вакиллари Тармоққа уланиш заруратисиз нейротармоқли таржима функциясини бажара олувчи мобил илова ишлаб чиқилгани ҳақида эълон қилишди.
Таъкидлаш жоизки, Google бундай хизматни йўлга қўяётган биринчи корпорация эмас. Microsoft бунга қадар офлайн нейротармоқли таржимон ишлаб чиққан. Бироқ сиз ва биз учун бу компанияларнинг ўзаро рақобатга киришишини ва уларни ўз маҳсулотларини янада яхшилаш устида ишлашларини, охир-оқибат бундан фойдаланувчилар манфаатдор бўлишини билдиради.
Google'га кўра, 15 июнь кунидан бошлаб барча Android ва iOS фойдаланувчилари нейротармоқли таржима функциясидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Ишлаб чиқувчилар 59 хил тил пакетлари қўллаб-қувватланиши ҳақида маълум қилишмоқда. Бир тил пакети ҳажми тахминан 35 мегабайтни ташкил қилади.
Умуман олганда, мазкур босқичда Google дастурчилари ижод маҳсули жозибаси Microsoft маҳсулига қараганда кўпроқ: тил пакетлари рақиб маҳсулотидан енгилроқ, шу билан бирга, Google маҳсулоти ҳатто энг бюджет моделлардаги қурилмаларда ҳам ишлайди (Microsoft'да эса бунинг учун махсус чип керак бўлади). Шунингдек тил пакетлари жиҳатидан ҳам Google устун - 59 пакетга қарши 11 пакет. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди