
Россия президенти Владимир Путиннинг имзоси қўйилган, қуёш энергияси билан ҳаракатланувчи пойга машинаси Сочи формуласи йўлагида синовдан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда «Haber7»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
Путин шу йил апрель ойида машина ҳақида маълумот олиб, унинг капотига имзо чеккан эди. Устига 4 м2 қуёш батареялари ўрнатилган машина соатига 120 километр тезликда ҳаракатлана олади.
Машина корпуси ҳарбий техникаларда қўлланадиган металдан тайёрланган.
Синовдан муваффақиятли ўтган машина шу йил 14–22 июль кунлари АҚШнинг 4 та штатида ўтказиладиган қуёш энергиясидан қувват олиб ҳаракатланадиган машиналар пойгасида қатнашади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар