11:50 / 29.06.2018
5 076

«Telegram» янги имкониятларга эга бўлди

«Telegram» янги имкониятларга эга бўлди
«Telegram» мессенжери кўпдан бери кутилган янгиланишларни чиқарди, энди, масалан, аудио ва видеохабарларни икки баравар тезроқ эшитиш ва кўриш мумкин. Бу ҳақда «Life.ru» сайтига асосланиб «Xabar.uz» маълум қилади.

Янгиликлардан бири шуки, энди фойдаланувчилар ўқилган ва ўқилмаган чатларни белгилай олишади. Яна бир янги функция эса жўнатилган фото ва видеоларни таҳир қилиш имконини беради. Форматлаш менюсида эса хабар матнига «ҳавола қўшиш» ёрлиғи пайдо бўлди.

«Android»лар учун ҳали етказилмаган хабарларни ўчириш ва хабарлар превьюсини (олдиндан кўриш) очиш функцияси киритилди: бунинг учун умумий рўйхатдаги фойдаланувчи аватари бармоқ босиб турилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Telegram» янги имкониятларга эга бўлди