10:30 / 02.07.2018
4 214

Тўққиз камерали смартфон ишлаб чиқарилди

Тўққиз камерали смартфон ишлаб чиқарилди
Light компанияси тўққиз камерали смартфонни ишлаб чиқарди. Қурилманинг расмий тақдимоти йилнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Washington Post'га таяниб Кун нашри шу ҳақида хабар берди.

Манбада таъкидланишича, янги смартфоннинг бир неча прототипи ишлаб чиқилган: беш ва тўққиз камерали. Мутахассисларнинг ғоясига кўра, қурилмада олинган суратларнинг ўлчами 64 мегапикселни ташкил қилади.

Бўлғуси девайснинг нархига доир маълумотлар ҳозирча йўқ.

Light бундай ноодатий техник қурилмаларни биринчи марта ишлаб чиқариши эмас. Бундан аввал ишлаб чиқарувчилар 16 объективли камерани намойиш қилишган эди. Қурилма 52 мегапикселгача суратларни олишга қодир. Ҳар бир камера бир вақтнинг ўзида суратга олиб, кейин 16 таси автоматик равишда бир фотога бирлаштирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тўққиз камерали смартфон ишлаб чиқарилди