
Huawei «ақлли» соатига патент расмийлаштирди, унда Bluetooth-қулоқчинни ҳам ўрнатса бўлади. Аксессуарни соат корпусида ҳам сақласа бўлади ременида.

Патент чизмаларини таҳлил қиладиган бўлсак, хитойликларда симсиз гарнитурани ихчам жойлаштиришнинг бир неча варианти бор. Биринчи вариантда қулоқчин ўзи учун соатнинг шохларида жой топади ёки ременнинг махсус жойига ўрнатилади. Иккинчи вариантда эса, ременга махсус қопқоқли кичкина кейс маҳкамланади. Ихчам қути магнитли мустаҳкамлагичда туради.

Huawei’нинг бўлажак смарт-соатларидаги қулоқчинлари шовқин босувчи ва сувдан ҳимоялагич технологияси билан таъминланган. Bluetooth-гарнитура қўнғироқларни ҳам қабул қилади, овозни баландлатиш ва бошқа муҳим вазифаларни ҳам бажаради. Фақат қурилманинг қачон сотувга чиқиши ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Манба: Terabayt «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар