15:01 / 08.07.2018
4 911

Nokia смартфонлари тўлиқ янгиланади

Nokia смартфонлари тўлиқ янгиланади
Nokia компанияси Nokia смартфонларини Android P. янги версиягача янгилаш режасини маълум қилди. Бу ҳақда Nokia Mobile Care хизмати хабар қилган. Хабарда янгиланиш август ойида амалга оширилиши ҳам айтилган.

Демак, Android P’нинг тўлақонли релизини август ойида кутсак бўлади. Шу вақтгача аниқ санаси айтилмаган эди, фақат янги версиядаги операцион тизими шу йилнинг учинчи чорагида чиқиши маълум қилинган эди.

HMD Global Android P барча Nokia смартфонларига жорий этилишини айтмоқда. Бу дегани, ҳатто арзон қурилмаларда ҳам янгиланиш бўлади, авваллари арзон смартфонлар онда-сонда янгиланарди. Албатта, прошивка олиш жараёни барча қурилмалар учун бир вақтда рўй бермайди, лекин босқичма-босқич албатта амалга оширилади.

Дарвоқе, Nokia қурилмалари эгалари ҳозирда Android P бета-версиясини тестдан ўтказмоқда.

Манба: Terabayt

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Nokia смартфонлари тўлиқ янгиланади