18:14 / 12.07.2018
4 564

Учар трамвайлар яратилади

Учар трамвайлар яратилади
Франциянинг Akka Technologies ва АҚШнинг Boeing Co. компаниялари ўзаро ҳамкорликда учар трамвай яратмоқчи. Бу ҳақида Халқ сўзи нашри маълум қилди.

Хўш, Link & Fly дея номланган мазкур лойиҳа муваффақиятли амалга ошса қандай қулайликлар яратилади?

Аввало чиқиш ва тушиш вақти қисқаради, аэропортлардаги юкланиш камаяди, учар трамвай ҳам уча олади, ҳам рельслар бўйлаб ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади.

Бинобарин, Boeing корпорацияси французларнинг самолётлар ўрнини эгаллайдиган ва мутлақо янги кўринишдаги транспорт воситасини яратиш бўйича билдирган мазкур ғоясига қизиқиб қолди. У ҳаво ва ерусти транспортининг ўзига хос гибриди кўринишида бўлади. Ҳозирча Akka Technologies томонидан учар трамвайнинг 3D-модели намойиш этилди. Бироқ яқин кунлар ичида унинг ҳаётдаги реал концепти ҳам яратилади.

Ўз хусусиятлари бўйича учар трамвай Airbusнинг A320 самолётлари билан тенглаша олади. Қанотлари қулочи 49 метр, узунлиги 34 метр ва баландлиги 8 метрга тенг. Айтиб ўтганимиздек, у нафақат ҳавода, балки қуруқликда ҳам узоқ масофани босиб ўтиши, 162 нафар йўловчини ўз манзилига етказиб қўйиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Учар трамвайлар яратилади