
АҚШда учувчи электромобил прототипи – мультикоптер BlackFly (Қора пашша) намойиш қилинди.
Автомобилнинг олди ва орқасида қанотлари бўлиб, уларда 4 тадан электр мотор ўрнатилган. Машинанинг узунлиги 4 метрни, баландлиги 1,5 метрни, қанотлари қулочи 4,2 метрни ташкил қилади.
Янги автомобил ҳавода 62 км/соат тезлик билан ҳозирча бор-йўғи 40 км масофага уча олади.
Канаданинг Opener стартапи ушбу машина устида 10 йилга яқин иш олиб бормоқда. Фирмада айтилишича, машина Канада ва АҚШда сертификатланган. Ушбу лойиҳага Google асосчиларидан бири Ларри Пейж сармоя қиритган.
Машина савдоси 2019 йилда бошланиши режалаштирилган. Таъкидланишича, бир кишига мўлжалланган автомобилнинг нархи йўлтанламасники каби бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар