Эндиликда «QIWI ўтказмалари» ва «CONTACT пул ўтказмалари» хизматларидан бемалол фойдаланиш имконияти яратилди. Ушбу хушхабар «Uzсard» картасининг барча эгалари ҳамда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган барча банкларнинг мижозларига тааллуқлидир.
Демак, яратилган янгилик борасида нималарни билишимиз керак:
- пул ўтказмалари фақат бир томонлама амал қилмоқда, яъни Ўзбекистон ҳудудига пул ўтказиш имконияти яратилди;
- пул маблағи тўғридан-туғри «Uzсard» карталарига туширилади;
- лойиҳа ҳамкори «Universalbank»;
- чет элдан 500 долларлик лимит билан пул ўтказиш имкони бор;
- 2 фоизлик комиссия тўловлари фақат жўнатувчидан ечиб олинади;
- тижорат курси ҳисоб юритувчи банк томонидан белгиланади.
Яқин кунларда «Uzсard» компанияси мутахассислари томонидан «QIWI ўтказмалари» ва «CONTACT пул ўтказмалари» хизматининг қўшимча функциялари ҳам жорий қилинади.
Ҳозирча, яратилган янги имкониятлар ёрдамида исталган вақтда, хориждан туриб оила аъзоларингиз ва яқинларингиз пластик картасига бемалол пул ўтказишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари