14:27 / 21.07.2018
3 929

Жаҳон банки Ўзбекистонда тезкор интернетни ишга туширишни режалаштирмоқда

Жаҳон банки Ўзбекистонда тезкор интернетни ишга туширишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Жаҳон банки 2019 йилда Digital CASA лойиҳасини ишга туширишни режалаштирмоқда, деб ёзади "Соф" нашри.

Digital CASA – Жаҳон банкининг Марказий ва Жанубий Осиёнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлари учун тезкор интернет алоқасига уланиш имконини яратишга қаратилган лойиҳасидир.

Жаҳон банкининг ушбу дастури асосида Афғонистон ва Қирғизистон учун ишлаб чиқилган лойиҳалари 2018 йилнинг март ойида банкнинг Директорлар кенгаши томонидан тасдиқланган эди.

Ўзбекистонда ҳам айни дамда ушбу лойиҳани амалга ошириш учун тайёрларлик кўрилмоқда. Уни амалга ошириш 2019 йилда бошланиши керак. Келажакда ушбу лойиҳа Қозоғистон ва Тожикистонни ҳам қамраб олиши мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Жаҳон банки Ўзбекистонда тезкор интернетни ишга туширишни режалаштирмоқда