Samsung бир вақтда иккита смартфонни қувватловчи симсиз қурилма яратди

  • 23-07-2018, 08:02
  • 1 602
  • Технология
  • Samsung бир вақтда иккита смартфонни қувватловчи симсиз қурилма яратди
    Apple компанияси 2017 йил сентябрда бир вақтда учта турли қурилмани қувватловчи симсиз қувватлагич Apple’ни тақдим қилганди. Бу гаджет 2018 йилнинг 1-ярмида сотувга чиқиши керак эди, бироқ ҳанузгача бу қурилмани дўконларда учратиб бўлмаяпти.

    22 июлда эса Samsung бир вақтда иккита смартфонни қувватловчи симсиз қувватлагични яратгани маълум бўлди.

    Инсайдер Роланд Квандат Samsung Wireless Charger Duo деб номланган ушбу қурилманинг қутиси суратини интернетда жойлаштирди. Қутининг ён томонида қурилма бир вақтнинг ўзида иккита смартфонни ёки бир смартфон ва бир смарт-соатни қувватлай олишини кўриш мумкин.

    Ушбу қурилманинг негизида Qi технологияси ётади. Қурилма 2019 йил 9 августда Galaxy Note 9 смартфони ва Galaxy Watch смарт-соати тақдимотида расман тақдим қилиниши эҳтимол қилинмоқда.

    Қурилма қувватлашни магнит индуктивлик ҳисобига ишловчи Qi технологияси ёрдамида амалга оширади. Қурилма нафақат Samsung телефонлари, балки бошқа компаниялар телефонлари билан ишлай олади. Бунинг учун гаджет Qi технологиясини қўллаб-қувватлаши лозим. Қурилманинг АҚШдаги нархи 75 доллар атрофида бўлади.

    » » Samsung бир вақтда иккита смартфонни қувватловчи симсиз қурилма яратди