08:30 / 26.07.2018
5 200

Ўзбекистонда октябрь ойидан виртуал банк карталари жорий этилади

Ўзбекистонда октябрь ойидан виртуал банк карталари жорий этилади
Norma.uz хабарига кўра, мазкур янгилик 23 июлдаги «Тижорат банклари банк карталарининг чиқарилиши ва уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги муомаласи тартиблари тўғрисида"ги низомда ўз аксини топган.

Биринчидан, виртуал банк карталари амалиётга жорий этилади. Бу интернет тармоғидаги тўловлар учун мўлжалланган физик (пластик) ташувчисиз махсус банк картасидир. Моҳиятан олганда, бундай карта тўловни амалга ошириш учун зарур реквизитлар маълумотларидан иборат бўлади. Виртуал банк картаси банк ва мижоз ўртасида ёзма шаклда ёки офертани акцептлаш орқали тузилган шартнома асосида фойдаланишга тақдим этилади (тарқатилади).

Интернетда тўловлар амалга оширилаётганда банк картасининг ҳақиқийлигини текшириш учун банк картасининг махсус CVV (СVС) кодидан фойдаланилади.

Тегишинча, виртуал терминал (E-POS) банк карталари орқали тўлов операцияларини амалга ошириш ва амалга оширилган операциялар бўйича электрон слипларни (квитанцияларни) шакллантириш имконини берувчи дастурий таъминот ҳисобланади.

Иккинчидан, ҳужжатда банк картасининг қўшимча – кобейжингли тури қайд этилган. Кобейжингли банк картаси унинг олд томонида логотиплари акс эттирилган бир нечта тўлов тизимида (масалан, UZCARD ваи UnionPay) ишлайди.

Учинчидан, битта карта счётига бир нечта қўшимча банк ва виртуал картани улашга рухсат берилади.

Тўртинчидан, процессинг ташкилотига (ЯУПМ) банк карталари бўйича тўловларни амалга ошириш пайтида антифрод тизими (ингл. fraud – фирибгарлик) – фирибгарлик операцияларини баҳолаш ва олдини олиш тизимидан фойдаланиш мажбурияти юклатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда октябрь ойидан виртуал банк карталари жорий этилади