Нью-Йоркда Samsung Galaxy Note 9 смартфони тақдимоти бўлиб ўтди (видео)

  • 10-08-2018, 09:58
  • 1 191
  • Технология
  • Нью-Йоркда Samsung Galaxy Note 9 смартфони тақдимоти бўлиб ўтди (видео)
    Нью-Йоркда Samsung Galaxy Note 9 смартфони тақдимоти бўлиб ўтди. Компания вакили Дрю Блэкорднинг таъкидлашича, у Note линейкасида фойдаланилган энг катта - 6,4 дюймли дисплейга эга. Android 8.1 Oreo операцион тизимида ишлайдиган бу смартфон камера ва бошқа функцияларни масофадан бошқарувчи S-Pen билан ҳамда бармоқ изи сканери билан жиҳозланган.

    Блэкорднинг сўзларига кўра, смартфоннинг доимий хотираси 128 Гб ёки 512 Гбга тенг. 512 Гбли microCD эвазига уни 1 Тбгача етказиш мумкин. Аккумулятор сиғими 4000 мА·с.

    Янги моделга дастлабки буюртмалар 10 августдан қабул қилина бошлайди, 24 августдан эса Америкадаги мобиль алоқа дўконларига чиқарилади. Associated Press агентлигининг хабарига кўра, унинг нархи хотира ҳажмидан келиб чиқиб минг доллардан 1,25 минг долларгача бўлади.

    Samsung тақдимотида шунингдек Samsung Galaxy Watch «ақлли» соати намойиш этилди. Соат бир қувватланганида 80 соатгача ишлаши мумкин, қўнғироқ қилиш ва хабар жўнатиш имконини беради ҳамда инсон соғлигини кузатади.

    Намойиш этилган яна бир қурилма эса Galaxy Home «ақлли» овоз кучайтиргичи бўлиб, саккизта микрофон ва яна шунча динамик билан жиҳозланган. Овоз кучайтиргични Bixby овозли ёрдамчиси орқали бошқариш мумкин.

    » » Нью-Йоркда Samsung Galaxy Note 9 смартфони тақдимоти бўлиб ўтди (видео)