08:02 / 28.08.2018
3 224

Apple сентябрда iPhone’нинг учта янги моделини тақдим қилади

Apple сентябрда iPhone’нинг учта янги моделини тақдим қилади
Apple ўз маҳсулотларининг сентябрдаги тақдимоти доирасида iPhone’нинг 3 та янги моделини тақдим қилади. Bloomberg ахборот агентлиги манбасининг маълум қилишича, янги қурилмалар дизайни iPhone X билан ўхшаш бўлади, бироқ бир қатор янги функцияларга эга бўлади, ўлчамлари ва нархи билан фарқ қилади. Барча уч модел имо-ишоралар билан бошқариш ва Face ID тизимлари билан жиҳозланади.

Янги моделлардан бири (ишчи номи D33) 6,5 дюймли дисплейга эга бўлади. Қурилма иккита камерали ойнаванд орқа панел ва зангламайдиган пўлатдан рамкага эга бўлади.

Яна бир модел (ишчи номи D32) 5,8 дюймли OLED-экран, учинчи модел (ишчи номи N84) 6,1 дюймли суюқ кристалли экран билан жиҳозланади.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, 6,1 дюймли смартфонда арзонроқ компонентлар, жумладан пўлат ўрнига алюминийдан ишланган рамка қўлланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)