Фото: «uztelecom.uz»
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ўзига хос совға тайёрлади. «Uzonline» провайдерининг фаол абонентлари учун янги хизматни ишга туширди.
«Night Unlim-27» деб номланувчи ушбу хизмат доирасида фаол абонентлар учун 27 тун давомида 2 Мб/с тезликда чексиз интернет ва Tas-IX тақдим этилади. Мазкур хизмат 2018 йил 27 августдан 22 сентябргача бўлган муддатда, соат 00:00 дан 12:00 гача амал қилади.
Мазкур акция фақат жисмоний шахслар учун бўлиб, «Night Unlim-27» хизматининг барча қўшимча шартлари «Night Unlim» хизмати шартларига мувофиқ амал қилади.
Эслатма: «Night Unlim-27» хизматининг тўғри нархланиши ва интернет тезлигини тегишлича ўзгартириш учун жорий сессияни соат 00:00 га яқин тўхтатиш, яъни интернетни узиб туриш лозим. Соат 00:00 дан сўнг интернетга қайтадан уланиб, фойдаланишда давом этилса, шунда хизмат тўғри ишлайди ва нархланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди