Хавфсизлик бўйича мутахассислар Android операцион тизимининг энг янги версияси Android 9.0’да жиддий хатоликни топишди. Бу ҳақда киберхавфсизлик соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланувчи Nightwatch Cybersecurity компанияси (АҚШ) маълум қилди.
Ҳимоядаги ушбу хато хакерларга мобил қурилма ҳақида батафсил маълумот олишга имкон беради: Wi-Fi ҳақида, уланиш номи, жумладан, IP-адрес, DNS-сервер, бошқа кўрсаткичлар ва ҳаттоки паролни. Хакерларга олинган маълумотлар асосида қурилмадан чиқувчи ва унга кирувчи трафикни кузатиш ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш қийинчилик туғдирмайди.
Бундан ташқари, хакерлар смартфон ҳақида батафсил маълумотдан хабардор бўлиб, зарарли дастур ёрдамида исталган смартфонни кузатиши ва ҳаттоки симсиз тармоқ ва унга уланган қурилмаларга ҳужум уюштириши мумкин.
Google ушбу хатодан хабардор қилиниб, операцион тизим учун уни тузатувчи янгиланма чиқарган. Бироқ янгиланма муаммони фақат 0,1 фоиз қурилмада бартараф этиши мумкин, қолган 99,99 фоиз смартфонга хавф мавжудлигича қолмоқда ва уларни тўлиқ ҳимоялашнинг ҳозирча имкони йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди