Ўзбекистонда Миллий банклараро процессинг маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 сентябр куни имзолаган Фармонида кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжатга кўра, марказ тўловлар давомийлигини таъминлаш, соҳага инновацион маҳсулотларни жалб этиш, мавжуд банк хизматлари ва тўлов хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш мақсадида ташкил қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шу кунга қадар Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) мавжуд бўлиб, унинг тўлов тизими сифатида UzCard фаолият юритиб келган.
15 сентябрь куни тизимда кузатилган носозлик туфайли Ўзбекистонда пластик карталар орқали тўловлар амалга ошириш имконияти йўқолиб қолганди. Компания техник носозликлар POS, E-POS терминаллари ва АТМ-қурилмалари процессинг маркази билан улана олмаётгани сабаб юз берганини маълум қилганди. Тизим қайта ишлаб кетиши учун қарийб икки сутка вақт талаб қилинганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди