«Одноклассники» ижтимоий тармоғи Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун янги имкониятни яратмоқда: энди ижтимоий тармоқдаги профилингиздан тўғридан-тўғри UzCard пластик карталари ўртасида пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Хизматнинг асосий афзалликлари – пул маблағларини қўшимча ёки умуман бошқа иловалардан фойдаланмаган ҳолда ўтказиш, бозордаги энг кам комиссия ҳақи ва пул операцияси учун банк томонидан ечиб олинадиган маблағларнинг бир қисмининг қайтарилиб берилиши.
Сентябрь 21, 2018 йил Тошкент шаҳри – Янги маҳаллий тўлов хизмати ёрдамида Ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқни тарк этмасдан туриб, мамлакат ичида пул маблағларини қулай ва тезкор равишда жўнатишлари мумкин.
Янги хизмат туфайли ОКнинг Ўзбекистондаги икки миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчилари (ойлик аудитория, 2018) ўз яқинларига ва қадрдонларига пул ўтказиш имкониятини қўлга киритадилар. Пул ўтказиш хизмати вилоятдан қатъий назар ва ижтимоий тармоқнинг тақдим этилган барча версияларида (мобил, десктоп, Андроид ва IOS учун иловалар) мавжуддир. Хизматда пул ўтказмалари тарихини кўздан кечириш имконияти мавжуд бўлиб, карталар рақамларини сақлаб қўйиш (ҳар сафар янгидан киритмаслик учун), ҳамда бажарилаётган операцияларнинг ҳолати тўғрисида маълумотлар берилади.
Бошқа пул ўтказмалари хизматлари олдидаги яна бир афзаллиги – бу ўхшаш хизматлар орасида энг кам комиссия ҳақи – 0,5% дан 1% гача (банк-эмитентга боғлиқ). Бундан ташқари ОК фойдаланувчилари банк томонидан пул ўтказмаси учун олинган ҳақларнинг бир қисмини қайтариб олиш имкониятига эгадирлар. Масалан, 1% лик комиссия ҳақи учун кешбек 0,1% ни ташкил этиб, бонус «Кешбек-карта»сига ўтказилади. Йиғилган пул маблағлари 5000 сўмдан ошган вақтда фойдаланувчи йиғилган пулларни «Кешбек-карта»сидан ўтказиши мумкин.
Қандай қилиб ОК профилингиз орқали пул маблағларни картадан картага ўтказишингиз мумкин
UzCard карталари ўртасида пул ўтказиш учун Тўловлар ва обуналар бобига кириш лозим бўлади, УзCард Пул ўтказмалари хизматига ўтиб қуйидагиларни киритиш зарур:
- Ўз картангиз реквизитлари – картанинг олд томонидаги 16 рақамли карта рақами, амал қилиш муддати (ой ва йил);
- Олувчининг карта рақами;
- Пул ўтказмаси суммаси.
Ўтказма амалга оширилганидан сўнг жўнатувчи ОКдаги шахсий хабар орқали операциянинг муваффақиятли ўтганлиги тўғрисида билдиришнома олади. Агар пул ўтказмасини олувчи шахс ўз банк картасини ижтимоий тармоқдаги профилига олдиндан боғлаган бўлса, унда тизим унинг аккаунтини автоматик равишда таниб олади ва унга ҳам картага пул маблағларининг тушганлиги ҳақида билдиришнома юборади.
ОК платформасида UzCard карталари ўртасидаги пул ўтказмалари – Ўзбекистондаги «Одноклассники» ижтимоий тармоғидаги тўлов хизматларининг ривожланишига қўйилган илк қадамдир. Келгуси даврда ОК томонидан яна бир неча хизматларнинг ишга туширилиши режалаштирилмоқда, булар ўз навбатида Ўзбекистонликларга қулай ва тезкор ҳолда пул маблағларини ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини туғдиради.
2016 йилдан бошлаб ОК ўз фойдаланувчилари учун ижтимоий тармоқ ичида кетма-кет равишда молиявий хизматларни ривожлантириб келмоқда. 2017 йилда Қозоғистонда пул ўтказмалари хизмати фаолияти йўлга қўйилди, ҳамда Россиядан бошқа давлатларга пул ўтказмаларини жўнатиш ишга туширилиб, илк маротаба чет эл бозорига чиқиш амалга оширилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди