17:36 / 27.09.2018
6 318

2019 йилда илк учар автомобиль – Transition сотувга чиқарилади

2019 йилда илк учар автомобиль – Transition сотувга чиқарилади
Жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Terrafugia компанияси ўзининг Transition деб номланган учар автомобилига буюртма қабул қилишни бошлайди. Улар 2019 йилдан сотувга чиқарилиши айтилмоқда. Terrafugia, шунингдек, учар автомобилларини синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш учун Нью-Гэмпширдаги Nashua аэропортининг бир қисмини ижарага ҳам олган. Айни дамда Transition ҳали сертификатлаштирилмаган. Бу ҳақда The Times'га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Transition ўзида икки ўриндиқ ва йиғилувчи қанотларни мужассамлаштирган. Унга ёқилғи қўйса ҳам бўлади, электр билан қувватлантирса ҳам. Transition’нинг учиш ва қўниши учун йўлак зарур бўлади. Бу уни вертикал учувчи аппаратларга нисбатан имкониятини чеклайди. Компания маълумотларига кўра, унинг тезлиги соатига 160 км.ни ташкил этади. Автомобиль бир қувватланганда 640 км масофани босиб ўтиши мумкин.

Transition’нинг нархи ҳақида аниқ гаплар айтилмаган, аммо газета маълумотларига кўра, унинг нархи 300 минг доллар этиб белгиланиши мумкин. Айни дамда компания учар автомобилнинг дастурий таъминоти билан шуғулланмоқда.

Маълумот ўрнида: Terrafugia компанияси 2006 йилда ташкил топган. Ўтган йилнинг ноябрь ойида уни Хитойнинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Geely Automobile’га қарашли бўлган Geely Holding корпорацияси сотиб олди. Айни дамда компанияда 200 нафар атрофида муҳандис меҳнат қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2019 йилда илк учар автомобиль – Transition сотувга чиқарилади