Фото: «Twitter»
Яна уч кундан кейин глобал интернет тармоғида тўхталишлар бўлиши мумкин. «BirminghamLive» хабар беришича, бу техник ҳодиса 11 октябрда ёки шундан икки кун ўтиб содир бўлиши кутиляпти.
Гап шундаки, Домен номлари ва IP-манзилларни бошқарувчи корпорация (ICANN) 11 октябрдан интернетдаги илдиз доменлар тизимини ҳимояловчи криптографик калитларни алмаштиришни бошлашга жиддий ва қизғин ҳозирлик кўряпти.
Муаммо билан юзма-юз
Янги калитларга ўтиш пайти (бу жараён «KSK Rollover» деб аталаркан) айримларда интернетга уланишда муаммолар кузатилиб, серверлар ишламай қолиши эҳтимолга яқин. Мисол учун, сиз браузернинг манзил қаторига номни киритсангиз-у сайт очилмаса, билингки, биз айтган муаммо билан юзма-юз келиб турибсиз...
Тармоққа уланиш муаммоси 11 октябрдан ёки орадан 48 соат ўтиб (чунки кўплаб серверлар сўровларнинг кэшланган версияларини охирги муваффақиятли уринишдан сўнг икки кунгача сақлайди) бошланиши эҳтимоли бор.
«Илдиз доменлар»
«Илдиз доменлар» — сиз браузерга киритадиган интернет-манзилнинг охирги бўлаги. Улар дунёнинг турли бурчакларидаги турли компаниялар томонидан бошқарилади. Масалан, улардан энг машҳури «VeriSign» компанияси бошқараётган .com домени. Британия домени — .uk ни эса «Nominet» компанияси бошқаради.
Қулфларни алмаштириш
Эски калит «KSK-2010» деб аталарди, унинг ўрнига «KSK-2017» келади. 11 октябрдан сўнг «KSK-2010» ишламайди. Бу ўзгаришни эшик қулфларини янгисига алмаштиришга қиёслаш мумкин.
Алмаштиришдан мақсад нима?
Криптографик калитлар киберфирибгарларга тўсиқ қўйиш учун жорий этилмоқда. Чунки назарий жиҳатдан кучли компьютерлар, агар вақт етарлича бўлса, кодни топиши мумкин экан.
Яхши хабар шуки, мутахассисларнинг ишонтиришича, аксарият фойдаланувчилар интернетда «глобал профилактика» ўтказилганини ҳатто сезмай ҳам қолишаркан.
Шунисига умид қиламиз! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди