Фото: «The Atlas»
Дунёдаги энг тез суратга олувчи камера яратилди: бир сонияда 10 триллион кадр — илгари ҳеч бир қурилма буни эплай олмаган. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилади.
Тадқиқотчилар — «Caltech» ҳамда «INRS» муҳандислари тасвирга ишлов бериш янги техникасини яратиш учун фемтосекундли ва статик камералардан фойдаланишди.
— Фақат фемтосекундли камерадан фойдалансак, суратлар сифати яхши чиқмасди, шунинг учун статик тасвирга мўлжалланган яна бир камера қўшдик. Бу тандем бир сонияда ўн триллион кадр олишни таъминлади, суратлар сифати ўта юқори, — деди тадқиқотчилардан бири Лихун Ван.
Қурилма муаллифлари ишланма ёруғлик ва материя ўртасидаги ўта тез ўзаро таъсирларни ўрганаётган олимларга жуда қўл келишини таъкидлашмоқда.
Ўта тез рўй берувчи воқеаларни тута олувчи бу камера физика ва биологиянинг янги сирларини очиши мумкин. Тадқиқотчилар бу билан қаноатланиб қолишмоқчи эмас, энди улар 10 триллион/сония кадрдан юқорироқ чўққини кўзлашяпти. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди