Американинг "Palm" компанияси 2010 йилдан бери биринчи марта смартфонлар бозорига қайтди. Компания экран диагонали 3,3 дюймли ихчам смартфон чиқарди.
Унинг ўлчамлари 2007 йили чиқарилган илк "iPhone"никидан ҳам кичкина, шу боис, баъзи таҳлилчилар уни “худди кредит картадек ҳажмда” деб таърифламоқда.
Дисплей кичкина эканлигига қарамай, бошқа барча жиҳатлари бўйича у "Android 8.1" операцион тизимида ишлайдиган одатдаги замонавий смартфон. Унга "Snapdragon" 435 процессори, 3 гигабайт оператив хотира, 32 гигабайтли ички хотира ҳамда 800 мАс қувватли батарея ўрнатилган.
"Palm"нинг баёнотига кўра, қурилма “куни бўйи” ишлай олади. Мабодо аккумулятори “ўтириб қолса” ҳам, 31 дақиқада 50 фоизгача, 68 дақиқада 100 фоизгача қувватлантириш мумкин. "Palm"нинг олд қисмида фронтал камерадан бошқа ҳеч нарса бўлмаса-да, у юзни таниш технологияси орқали экранни блокдан чиқариш имконини тақдим этади.
Компания кичик дисплейга яхши кўриниши учун "Android"нинг интерфейсини қайта ишлаган, шу боис, унинг экранида мобил дастурлар худди “белгилар булути” каби кўриниб, қайсидир маънода "watchOS"нинг интерфейсини ҳам эслатиб юборади.
Вазиятга қараб, ихчам "Palm" смартфонини фитнес-билагузук ёки велокомпьютер сифатида ишлатиш мумкин. Компания бунинг учун 2018 йил ноябрида қўшимча аксессуарлар чиқаришни режалаштирган.
"Palm" ҳозирча фақат АҚШ да, "Verizon" мобил алоқа оператори орқали 349 доллардан сотилади. Қурилмани бошқа мамлакатларга ҳам чиқариш режалари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди