
Ucell мобил алоқа оператори Янги йилдаги байрам кунларида, қўнғироқлар сифатини яхшилаш ва SMS-хабарларни ўз вақтида еткизиш мақсадида, баъзи хизматлар вақтинчалик тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақида компания сайтига асосланиб, “daryo.uz” нашри хабар бермоқда.
2014 йил 31 декабрь соат 12:00 дан 2015 йил 2 январь соат 17:00 гача қуйидаги хизматлардан фойдаланиб бўлмайди:
- «SMS-Жадвал»;
- «SMS ни бошқа рақамга йўналтириш»;
- «SMS-Автожавоб»;
- «SMS Филтр-Қора рўйхат»;
- «SMS-Тахаллус»;
- «Дўстим ҳисобидан SMS».
2014 йил 31 декабрь соат 22:00 дан 2015 йил 1 январь соат 04:00 гача қуйидаги хизматлардан фойдаланиб бўлмайди:
- «Ким қўнғироқ қилди?»;
- «Мен алоқадаман»;
- «Овоз почтаси»;
- «Менга қўнғироқ қил»;
- «Мен кимман?».
2014 йил 31 декабрь соат 22:00 дан 2015 йил 1 январь соат 04:00 гача қуйидаги хизматлардан фойдаланиб бўлмайди:
- Ҳисобни *100# – *109# орқали текшириш;
- Тизим хабарлари (ҳисоб тўлдириш ва хоказо).
2014 йил 31 декабрь соат 22:00 дан 2015 йил 1 январь соат 04:00 гача Компаниянинг қўшимча хизматларига уланиш учун USSD-сўровлардан фойдаланиб бўлмайди.
Ucell ўз мижозларидан керакли ҳолларда қўшимча хизматларни олдиндан улашни сўраган. «SMS Жадвал» хизмати доирасидаги олдиндан мўлжаллаб қўйилган SMS-хабарлар ўз вақтида юборилиши қайд этилган.
Компания келтирилган ноқулайликлар учун абонентлардан узр сўраган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг