
Интернетда Россиянинг янги “келажак вертолёти”нинг илк суратлари эълон қилинди. Ушбу вертолёт “Камов” конструкторлик бюроси томонидан лойиҳаланмоқда.

Фото: facebook.com/Scramblemagazine
Суратлар Airbase форумида пайдо бўлган ва вертолёт етарлича юқори баҳо олган.
Scramble Magazine нашрининг конструктор Сергей Михеевга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, парраклари “Камов” маҳсулотлари учун анъанавий тарзда – устма-уст жойлашадиган вертолёт стелс-технология қўлланган ҳолда лойиҳаланмоқда, унда йиғилувчи шасси ва ички бўлинмаларда жойлашадиган қурол бўлади.
Вертолёт янги двигателлар ва “ўрдак” аэродинамик схемаси бўйича бажарилган қанотлар олади. Экипаж аъзолари Ка-52 “Аллигатор” вертолётидаги каби икки ўриндиқли кабинада олдинма-кетин ўтиради. Таъкидланишича, вертолёт 700 км/соат тезлик билан уча олади. Машинанинг ҳарбий версиясидан ташқари йўловчи модификацияси ҳам тақдим қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар