Одноклассники ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар ва гуруҳлар матнли эълонларини таграм билан тўлдиришга имкон берувчи функцияни ишга туширмоқда. Постингни янги имкониятлари кўпроқ янги, ўзига хос эълонларни яратиш, ижтимоий тармоқ учун эса ОК да ёрқин ва бетакрор контент ҳажмини кўпайтиришга имкон беради. Хабар матнини ёзишда фойдаланувчи ёки маъмурга ўз эълонини безаб, уни янгиликлар тасмасида яққолроқ кўзга ташланиши учун рангли таграсмни танлаш таклиф этилади. Таграсмлар фақат 120 тагача белгидан иборат хабарлар учун қўйилиши мумкин.
Таграсмли хабарларни ижтимоий тармоқнинг десктопли вам мобил версияларида яратиш мумкин. Яқин кунларда таграсмли матнни ОК нинг iOS ва Android учун иловаларида ҳам эълон қилиш мумкин бўлади. Одноклассники даги матни хабарлар учун таграсмларни жорий этилишини Disney, МГТС, Билайн, МТС, Prology, Тинькофф, Тинькофф-Журнал сингари йирик брендлар қўллаб-қувватлашди, РОЦИТ ва BigPikcha.ru эса гуруҳларида ўзлари яратган бренд расмлар манзарасида постлар қандай кўриниш олиши мумкинлигини намойиш қилдилар.
Ўтган йил ижтимоий тармоқда рангли таграсмли ва йирик шрифтли матнларни эълон қилиш имконияти пайдо бўлди. Худди ўша пайтда ОК «Кайфият» деб номланган эълонларнинг янги форматини ишга туширди, энди фойдаланувчилар дўстлари ва обуначилари билан ўзининг «Бахтлиман», «Совға олишни истайман», «Зерикяпман», «Байрам қиляпман» сингари кайфиятини ўртоқлашиш имконига эга бўлишди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди