"Xiaomi"нинг "Mi Mix 3" флагман слайдер-смартфони тақдимоти вақтида компания раҳбари унинг камераси "Huawei P20 Pro"никидан кўра яхшироқ экани ҳақида иғволи фикр билдирди.
Шунга қарамай, "Huawei P20 Pro" смартфони камера сифати бўйича "DXOMark" рейтингида ҳам биринчи ўринда турибди.
Ушбу рейтингда "Xiaomi Mi Mix 3" учинчи ўринни "Samsung Galaxy Note 9" ва "HTC U12+" билан бўлишгани ҳолда, "iPhone XS Max"дан ҳам ортда.
Мутахассислар томонидан тасдиқланган пешқадамликка қарамай, "Huawei"нинг истеъмол бўлинмаси раҳбари Ричард Ю "Xiaomi" билан баҳсга киришди.
У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай ёзув қолдирди: “Яқин вақт ичида бирорта смартфон "Huawei P20 Pro"дан ўзиб кета олмайди. Биздан фақат ўзимиз ўзиб кетишимиз мумкин”.
Тақдимоти баҳорда бўлиб ўтган "Huawei P20 Pro" уч камерали илк смартфонга айланган ва шу заҳоти смартфон камералари бўйича рейтинг пешқадами бўлган эди.
Яқинда намойиш этилган "Mate 20 Pro" ҳам уч камерали, лекин у нисбатан кучлироқ чипсетда ишлайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди