Хитойнинг "Rouyu Technology" компанияси жаҳондаги илк эгилувчан экранли йиғилувчи смартфон — FlexiPai’нинг тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда "Turon24" АА хабар бермоқда.
Шунингдек, бу ҳали расмий тақдимоти ўтказилмаган Snapdragon 8150 топ процессорида ишлайдиган ҳам илк қурилмадир (аввалроқ бу процессор Snapdragon 855 номи билан танилган эди).
FlexiPai 7,8 дюймли дисплей, 16+20 мегапикселли қўшкамерага эга. Смартфоннинг қалинлиги 7,6 миллиметр. У уч хил — оператив хотираси 6, доимий хотираси 128 гигабайт бўлган (6+128) версияда, 8+256 гигабайтли версияда ва 8+512 гигабайтли версияда сотувга чиқарилади.
Қурилмага тезкор қувватланишнинг Ro-Charge технологияси татбиқ этилган. Бу технология смартфон аккумляторига бир соат ичида 80 фоиз заряд тўплаш имконини беради.
Бундай инновацион гаджетнинг 6+128 гигабайтли версияси 1290 доллардан, 8+256 гигабайтли версияси 1434 доллардан, 8+256 гигабайтли версияси эса 1864 доллардан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.
Сотувлар 1 ноябрдан Хитойда бошланади. Смартфон ҳозирча чекланган миқдорда савдога чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди