Ҳозирда BlackBerry смартфонлари билан шуғулланаётган Хитойнинг TCL Communication компанияси янги BlackBerry KEY2 LE смартфони учун олдиндан буюртмаларни қабул қилишни бошлади. Бу июнь ойида намойиш этилган BlackBerry KEY2 смартфонининг соддалаштирилган ва арзонроқ версиясидир.
Android 8.1 Oreo операцияси тизими остида ишлайдиган BlackBerry KEY2 LE смартфонининг бир SIM-картали, хотираси 32 гигабайтга тенг бўлган версияси 399 евродан таклиф қилинмоқда. Икки SIM-картали 64 гигабайтлик версияси нархи 429 доллар.
BlackBerry KEY2 LE смартфони QWERTY-клавиатураси қурилманинг ўзига ўрнатилган форм-фактор моноблок кўринишида чиқарилган. Орқа панелида қўшкамера мавжуд, бармоқ изи сканери эса space (пробел) тугмасига интеграция қилинган.
Смартфонга тасвир аниқлиги 1620х1080 пиксель бўлган 4,5 дюймлик сенсор дисплей, 13+5 мегапикселлик асосий камера ва 8 мегапикселлик фронтал камера ўрнатилган.
Қурилма Qualcomm Spandragon 636 процессорида ишлайди, оператив хотираси 4 гигабайт ва флеш-хотираси 32 ёки 64 гигабайт бўлиб фарқланади. Аккумулятори сиғими 3000 мАс. Ўлчамлари 150,25 x 71,8 x 8,35 мм, оғирлиги — 156 гр.
Қурилма иккита SIM-картани (қимматроқ версияси), 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 ac), Bluetooth 5 LE, GPS, NFC технологияларини қўллаб-қувватлайди, FM-радиоси, USB Type-C порти ва қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик туйнуги бор. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди