Интернет ва алоқа миноралари керак эмас: 110 долларлик Т-Декк Max тақдим этилди

ЛилйГо компанияси ўзининг экспериментал мобил қурилмасининг янгиланган версияси — Т-Декк Max моделини намойиш этди. Ушбу гаджет одатий Android смартфони эмас, балки дастурчилар ва технология ишқибозлари учун мўлжалланган очиқ платформадир. Қурилма ЭСП32-С3 микроконтроллери (240 MHz частотали икки ядроли Хтенса ЛХ7 процессори) асосида ишлайди, бу эса унга юқори даражадаги мослашувчанлик ва дастурлаш имкониятларини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Т-Декк Max қурилмасининг асосий ўзига хослиги — мобил тармоқларсиз алоқа ўрнатиш қобилиятидир. У ЛоРа технологиясини қўллаб-қувватлайди, бу эса кичик ҳажмдаги маълумотларни уяли алоқа инфратузилмаси мавжуд бўлмаган жойларда узоқ масофаларга узатиш имконини беради. Бу хусусият фавқулодда вазиятларда ёки йирик саноат объектларида жуда қўл келиши мумкин.
Гаджат 3,1 дюймли, 320×240 пикселли Э-инк дисплей, тўлиқ физик ҚВEРТЙ клавиатураси, микрофон ва динамик билан жиҳозланган. Шунингдек, унда координаталарни аниқлаш учун ГПС модули мавжуд бўлиб, фойдаланувчи хоҳишига кўра 4G-модем ҳам улаши мумкин. Маълумотларни сақлаш учун микроСД слоти кўзда тутилган.
Дастурчилар учун Ардуино ва ПлатформИО муҳитларида ишлаш имконияти яратилган бўлиб, ташқи модуллар ва сенсорларни улаш учун махсус портлар мавжуд. Ҳозирда Т-Декк Max қурилмасининг нархи 110 доллар этиб белгиланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!