Силикон водийсининг Facebook ва Google каби технологик гигантларининг куни битиб бормоқда, деб ҳисоблайди Бутунжаҳон ўргимчак тўрининг ихтирочиси Тим Бернерс-Ли.
«Улар шу қадар устунликка эга бўлишдики, мабодо рақобатчилари уларнинг таъсир кучини камайтира олмаса, уларни йўқ қилишга тўғри келади», деган WWW отаси Reuters’га интервью бера туриб.
1990 йиллардаги рақамли инқилоб бир неча технологик компанияларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди ва улар бугунги кунга келиб кўплаб суверен давлатлардан ҳам ортиқроқ молиявий ва ижтимоий ҳокимиятга эга. Apple, Microsoft, Amazon, Google ва Facebook 3,7 триллион доллар бозор капитализациясига эга ва бу Германиянинг 2017 йилдаги ЯИМига тенг.
Массачусетс технология институти ва Оксфорд университети профессори Тим Бернерс-Ли интернетнинг ҳозирги ҳолатидан ҳафсаласи пир бўлганини яширмаяпти. Уни, айниқса, 87 миллион фойдаланувчининг шахсий маълумотлари суиистеъмол қилиниши ҳамда Facebook ва Cambridge Analytica’нинг ижтимоий тармоқлар воситасида нафрат тарқатиш билан шуғуллангани ғазаблантирмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу воқеа кўпчилик учун бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилган.
Фото: iStock
2018 йилнинг 2 ноябри ҳолатига Facebook’нинг капитализацияси 438 млрд долларга тенг, ёз фаслининг бошида компания қиймати ярим триллион доллардан ортиқроқ эди. Бу жуда мўрт кўрсаткичлар: Cambridge Analytica иштирокидаги можаро ҳақида илк маълумотлар пайдо бўлган 17 март куни акциялар қиймати қулаши натижасида Цукерберг қарийб 13 миллиард долларидан айрилди; 26 июнь куни акциялар қиймати 18,35 фоизга пастлади ва компания бунинг ортидан 123,71 миллиард доллардан жудо бўлди. Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, бундай қулашга сабаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг сони камайиши ва уларнинг сони ўсмай қолганида бўлган.
2018 йилнинг мартида АҚШ Сенатида чиқиш қилар экан, Цукерберг 2016 йил АҚШда ўтган сайловолди кампаниясида тармоқ фойдаланувчилари маълумотларидан эҳтимолий фойдаланишгани учун узр сўради. Бироқ, Facebook’нинг чораклик ҳисоботларидан кўринишича, ушбу кечирим вазиятни яхшиламаган: можаро фонида кўплаб фойдаланувчилар ижтимоий тармоқдаги ўз аккаунтларини ўчира бошлашган.
2 ноябрь куни ҳакерлар яна 257 минг фойдаланувчиларнинг маълумотларини очишга муваффақ бўлишганини эълон қилди; демак, Цукерберг ваъда қилган ҳимоя мустаҳкам эмас.
Агар Facebook фойдаланувчиларнинг маълумотларини бир неча маротаба ва Cambridge Analytica’дан бошқаларга ҳам сотгани исботланса, компания нуфузини сақлаб қолиш жуда мушкул бўлади ва Бернерс-Лининг башорати ўз тасдиғини топиши мумкин. Худди шундай ҳолат Google’га ҳам тааллуқли.
Фото: Josh Edelson/AFP/Getty Images
Албатта, Бернерс-Лининг интернет келажаги борасидаги тахминларига қарши чиқувчилар ҳам йўқ эмас: 2016 йилда Google раҳбари Эрик Шмидт ҳам интернет йўқ бўлишини айтиб ўтган эди, лекин у интернетнинг атрофдаги қурилмалар ва сервисларга сингиб кетишини, фойдаланувчилар тармоққа уланиш нуқтасини қидирмай қўйишини назарда тутган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди