Сингапур миллий университети олимлари оддий пластик идишлардан турли соҳаларда фойдаланиш мумкин бўлган махсус аэрогеллар тайёрлаш йўлини топишди.
Икки йил давомида тадқиқот олиб борган доцент Хай Минь Дуонг ва профессор Нхан фан-Тхиен бошчилигидаги олимлар гуруҳи пластик идишлар асосини ташкил этувчи полиэтилентерефталатдан аэрогель олиш технологиясини ишлаб чиқишди.
Олимларнинг айтишича, битта пластик идишдан А4 ўлчамдаги аэрогель варағини тайёрлаш мумкин.
«Аэрогель таркибига турли аралашмалар қўшиш орқали турли хомашёлар олишимиз мумкин. Масалан, метил гуруҳини қўшиб унга сорбент хусусиятини тақдим этамиз. У сув ҳавзаларини нефтдан тозалашда асқотади. Ёки бошқа қўшимча қўшсак, аэрогель оловга чидамли ва иссиқликни тутиб турувчи моддага айланади. Ундан уйлар деворларига қоплама ёки ўт ўчирувчилар кийимлари учун мато тайёрлаш мумкин. Буларнинг барчасини биз оддий пластик чиқиндилардан тайёрлай оламиз!», - деди ихтирочилардан бири. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди