10:04 / 07.11.2018
4 701

"AirPods 2"га доир янгиликлар унинг тақдимотига қадар ошкор бўлиб улгурди

"AirPods 2"га доир янгиликлар унинг тақдимотига қадар ошкор бўлиб улгурди
"Apple"нинг янги "AirPods 2" симсиз эшитиш мосламаси уларни сертификатлаштирган "Bluetooth SIG" (Bluetooth Special Interest Group) ташкилотининг маълумотлар базасида пайдо бўлди.

Янги қулоқчинлар бошқа қурилмаларга Bluetooth 5.0 стандарти бўйича уланади. Шунингдек, Siri овозли ёрдамчиси билан, хусусан, “қўлсиз” режимида ишлай олиши учун "AirPods 2"га такомиллаштирилган чип ўрнатилиши кутилмоқда.

Эшитиш мосламаси “Салом, Siri” фаоллаштирув жумласини қўллаб-қувватлаши илк бор "Apple" томонидан 2018 йил сентябрида, "iPhone" смартфонлари тақдимоти вақтидаги видеода кўрсатилган эди. Қулоқчинлар "AirPower" симсиз қувватлантириш станциясидан қувват оладиган янги қувватлантириш ғилофига ҳам эга бўлади.

"Apple" "AirPods 2" учун олинган савдо белгисининг кўламини “саломатлик датчиклари” туркумигача кенгайтирган. Бу – "AirPods 2" қулоқчинларида тана саломатлигини кузатиб бориш имконини берувчи янги функциялар бўлишидан даракдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » "AirPods 2"га доир янгиликлар унинг тақдимотига қадар ошкор бўлиб улгурди