11:20 / 07.11.2018
5 079

Қозоғистон сунъий йўлдоши Ўзбекистонда алоқани таъминлайди

Қозоғистон сунъий йўлдоши Ўзбекистонда алоқани таъминлайди
Қозоғистон янги "KazSat-2R" космик алоқа тизими ёрдамида қўшни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги фойдаланувчиларга энг сўнгги телекоммуникация хизматлари кўрсатишни мақсад қилган.

Қозоғистон 2011 йилдан бери орбитада "KazSat-2" космик қурилмасини алмаштириш учун режадагидек "KazSat-2R"ни ташкил этишга тайёргарлик кўрмоқда. Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлигининг хабар беришича, Операцион сунъий йўлдошнинг геостационар орбитада тахминий фаол мавжуд бўлиш муддати 2023 йилнинг ноябрь ойига қадар давом этади.

"KazSat-2R" космик кема манбалари “Рақамли Қозоғистон” давлат дастурини амалга ошириш доирасида белгиланган йўлдошли алоқа каналларини ташкил қилиш учун ишлатилади. Бу эса мамлакатнинг чекка қишлоқлардаги, шунингдек, чегара давлатлари – Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистондаги фойдаланувчиларга кенг кўламда кўп тармоқли интернетга кириш, телекоммуникация хизматлари кўрсатишни таъминлайди", – дея белгиланган қайдномада.

Республика космик алоқалар маркази 2016 йилдан буён Қозоғистон Республикаси Халқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган инвестиция таклифи юзасидан ишлаб чиқарилган лойиҳа устида ишламоқда. Айни пайтда "KazSat-2" космик кемасини режадагидек алмаштириш учун "KazSat-2R" космик алоқа тизимини яратиш ва ишга тушириш бўйича техник топшириқларнинг молиявий ва иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.

Бугунги кунда "KazSat-2" ва "KazSat-3" миллий космик воситалари муваффақиятли фаолият юритмоқда. 15 та сунъий йўлдош операторлари уларнинг ресурсларидан фойдаланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қозоғистон сунъий йўлдоши Ўзбекистонда алоқани таъминлайди