date
views 6 226

Beeline 3G тармоғини Самарқандда кенгайтирди

Beeline 3G тармоғини Самарқандда кенгайтирди

Beeline Самарқанд вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради.

“Тармоқнинг муваффақиятли ривожланиши, абонентларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги инновация – доимий равишда амалга оширилаётган вазифаларимиздан бири, бу компаниянинг келажагига қўшаётган хиссамиз ва унинг етакчилиги гаровидир, – дейди Unitel‘нинг Марказий ҳудудий филиали директори Дилшод Анарметов. – Мижозларнинг ишончи – ҳар қандай бизнеснинг асосий қийматидир, алоқа сифатини яхшилаш учун барча кучимизни бирлаштирган ҳолда, уни оқлашга ҳаракат қиламиз”.

Эслатиб ўтамиз, сўнги вақт мобайнида Самарқанд вилоятида 30га яқин 3G база станциялари ишга туширилди. Бу ҳудуд аҳолиси учун қўшимча база станцияларининг ишга туширилиши алоқа сифати ва юқори тезликдаги мобил Интернетнинг авзалликларидан фойдаланишга имкон беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline 3G тармоғини Самарқандда кенгайтирди