Ўзбекистон сайтлари рейтингини кўрсатиб борувчи янги сайт — imetrika.uz ишга тушди. Бу ҳақда "Turon24" AA маълум қилди.
Маркетолог сифатида иш олиб борган Нурмуҳамедов онлайндаги реклама майдончаларига доир ахборот етишмовчилиги муаммоси билан мунтазам тўқнаш келган. У ҳар сафар ахборот сўраб ресурснинг ўзига мурожаат қилишга ва ахборот тайёр бўлишини кутишга мажбур бўлган.
Бошқалар ҳам шундай муаммога дуч келаётган бўлса керак, деган тахмин билан зарур маълумотларни тақдим этувчи ресурсни яратишга қарор қилган. Кўпдан бери мавжуд www.uz рейтинги эса маълумотларни ҳар доим ҳам аниқ кўрсатмайди.
“Лойиҳа устида икки киши иш олиб борди. Ҳаммаси "Google Analytics"га уланган маълумотлар асосида ишлайди, ҳамкорларимиз статистик маълумотларни олиш учун имконият берган. Биз бу маълумотларни шакллантиришда ёки уларни қайта ишлашда умуман иштирок этмаймиз”, – деди Нурмуҳамедов.
Унинг қайд этишича, рейтингга Ўзбекистоннинг бошқа сайтларини қўшиш, бозорга Узнет бўйича трендлар, сайтлар бўйича статистик маълумотларни тақдим этиб бориш режалари бор. Сайтлардан ташқари Telegram каналлар ва ботлар билан (улар бўйича маълумотлар кам), шунингдек, мобил дастурлар билан ҳам ишлаш кўзда тутилган.
“Умуман олганда, аудиторияни кесимларда кўриб чиқиш имкони бўлиши учун биз барча коммуникация каналларини улаб чиқишни хоҳлардик”, – деди Нурмуҳамедов.
Рейтингга уланиш, "Google Analytics"ни созлаш ва у билан ишлаш бўйича маслаҳатлар бепул. Янги сайтлар рейтингининг пайдо бўлиши Ўзбекистонда digital-лойиҳалар ривожига туртки бўлиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди