Швеция ва АҚШ олимлари қуёш энергиясини тўпловчи суюқликни яратишди. Таъкидланишича, янги технология қуёш батареялари бозорида инқилоб ясаши мумкин.
Янги ёнилғи негизида ётувчи молекулани яратиш жараёни бир неча йилдан бери давом этади, бироқ олимлар охирги вақтда углерод, водород ва азотдан ўзига хос молекулани яратишда анча тараққий қилдилар.
“Қуёш нури атомлар ўртасидаги боғланишларни ўзгартиришга мажбур қилади, натижада молекула қуёш энергиясини 20 йил давомида сақлай оладиган изомерга айланади”, деб айтишган Массачусетс технология институти ходимлари.
Янги технологияга асосланадиган, қуёш энергиясини олиш ва сақлаш учун мўлжалланган янги тизимлар қуёш энергиясини махсус суюқликда тўплайди, сўнгра зарурат бўлганда энергияни иссиқлик кўринишида бера олади.
Шаффоф трубкалардаги суюқлик қуёш нури ёрдамида қизийди ва унинг таркибидаги норборнадиен молекулалари иссиқлик сақловчи изомер – квадрицикланга айланади.
“Олинган суюқлик хона ҳароратида сақланади. Агар ундан энергия олинмоқчи бўлса, суюқлик катализаторга жойлаштирилади ва молекулалар иссиқлик ажратганча дастлабки шаклига қайтади”, деб тушунтирганлар олимлар. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди