Калифорниянинг Hoversurf стартапи Дубай полициясига S3 ховербайкининг илк серияли намунасини берди ва полиция ходимларини уни бошқаришга ўргата бошлади. Вертикал учиш ва қўниш функциясига эга ушбу қурилма полицияда 2020 йилдан фойдаланишга киритилади. Қурилмалардан тезкор жавоб бериш отрядлари шаҳарнинг чекка туманларига боришда фойдаланади.
CNN нашрининг хабар беришича, айни вақтда икки гуруҳ полициячилар қурилмани бошқаришга ўргатилмоқда. Ховербайкни мукаммал бошқариш учун ҳам мотоцикл, ҳам дронни бошқаришни билиш талаб этилади. Полиция раҳбарияти 1-2 ой ичида учар қурилмалари паркини кенгайтириш борасида қарор қабул қилади. Гап S3’дан 30-40 тасини етказиш ҳақида бормоқда.
Фото: Hoversurf
Полицияга мўлжалланган Hoversurf учар электромотоцикли 2017 йилда GITEX кўргазмасида тақдим қилинган. Ховербайк 12,3 киловат-соатлик батарея билан жиҳозланган ва дрон режимида қайта қувватланишсиз 40 дақиқа ишлай олади. Учувчи билан эса ҳавода 25 дақиқа бўла олади.
Ҳозирда Дубай полицияси кўчаларни патруллашда экзотик спорт- ва суперкарлардан фойдаланади. Бу машиналар орасида қимматбаҳо Aston Martin One-77, Bugatti Veyron, Ferrari LaFerrari ва Porsche 918 бор. Абу-Даби полициясида эса нархи 3,4 млн доллар турувчи Lykan HyperSport спорткари ҳам бор.
[media=https://www.youtube.com/embed/GQMGq8gk6QM] “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди