
Фото: «Корреспондент.net»
Интернетда Samsung Galaxy S10 смартфонининг ҳақиқий сурати пайдо бўлди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Суратда смартфоннинг экранидаги олд камера учун қилинган ўйиқни кўриш мумкин. Шунинг ҳисобига ишлаб чиқарувчи замонавий смартфонлардаги «кесим»дан қутулиши мумкин.
Шунингдек, юқори ва пастки ромларнинг сезиларли даражада қисқа бўлиши кутилмоқда. Шу тариқа экран эгаллайдиган майдон деярли 100 фоизга яқинлашади.
Экранда ўйиқли технологиянинг фойдаланилиши Samsung’га унинг рақобатчилари олдида сезиларли устунлик бериши мумкин. Бундай технологиядан ҳали бирорта компания фойдаланмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар