"Google Developers Group" (GDG)нинг асосий тадбирларидан бири бўлган GDG — DevFest дастурчилар фестивали илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.
Фестивал 24 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ташкил этилиши режаланган. Тадбир GDG Tashkent гуруҳи, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан "Google" компанияси, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ўтказилади.
DevFest — "Google Developers Group" жамоалари томонидан ҳар йили "Google" компанияси кўмагида ўтказиладиган глобал тадбирлардан биридир. Ушбу тадбир доирасида дастурчилар, IT-мутахассислар ва янги технологияларга бефарқ бўлмаган кишилар "Google"нинг сўнгги технологиялари ва ишланмалари билан танишади. Ўзбекистондаги DevFest’да "Google" мутахассиси Эли Каплан қатнашиши кутилмоқда.
Фестивал иштирокчилари маҳаллий ва хорижлик мутахассислар билан ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги тенденцияларни кун давомида муҳокама қилади. Хусусан, иштирокчилар блокчейндан фойдаланиш, мобил иловаларни яратиш, VR/AR технологияларидан бизнесда фойдаланиш ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларда иштирок этади. Фестивалда қатнашиш бепул, аммо рўйхатдан ўтиш лозим.
Маълумот учун, Тошкентдаги Инҳа университети 2015 йилдан буён ёш мутахассислар учун Google I/O Extended Tashkent конференциясини ўтказиб келади. Конференция ўзбекистонлик ёш мутахассисларни "Google"нинг инновацион ечимлари билан танишиши учун ўзига хос платформадир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди