date

Facebook Messenger хабарларни ўчириш имкониятини қўшди

Facebook Messenger хабарларни ўчириш имкониятини қўшди
Facebook компаниясининг Messenger’ида жўнатилган хабарларни ўчириш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда «Korrespondnet.net»га таяниб Daryo.uz хабар берди.

Messenger’нинг янги имкониятидан бир нечта мамлакатдаги iOS ва Android смарфонлари эгалари фойдаланиши мумкин.

Компания томонидан таъкидланишича, дастурчилар қисқа вақт ичида янгиланишни бпшқа мамлакатларда ҳам пайдо бўлиши устида ишламоқда.

Янги вазифа ёрдамида жўнатилган матнли хабарларни ёки суратларни ўчириш мумкин. Бироқ имконият фақат жўнатилганига 10 дақиқа бўлмаган хабарлар учун амал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Facebook Messenger хабарларни ўчириш имкониятини қўшди