21:51 / 21.11.2018
4 823

«UMS» компаниясининг 100 фоизлик давлат улуши янги жамғармага берилди

«UMS» компаниясининг 100 фоизлик давлат улуши янги жамғармага берилди
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори эълон қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланди.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги, шу жумладан, «блокчейн» технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун инвесторларнинг маблағларини жалб этиш ва бирлаштириш асосий вазифаларидан бири ҳисобланган давлат муассасаси шаклидаги «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилган.

Қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг «Universal Mobile Systems» МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини 100 фоиз миқдорда Жамғармага беғараз асосда топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Жамғарма томонидан ушбу қарорга мувофиқ олинган мол-мулк юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмаслиги, операторнинг устав капиталидаги ушбу қарорга мувофиқ топширилаётган улуш юридик шахсларнинг фойда солиғига ва қўшилган қиймат солиғига тортилмаслиги белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «UMS» компаниясининг 100 фоизлик давлат улуши янги жамғармага берилди