Apple компанияси сентябрда тақдим қилинган янги iPhone XS ва XS Max смартфонлари сотувга чиққандан кейин сотилиши тўхтатилган iPhone X смартфонларини яна ишлаб чиқара бошлади.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, компаниянинг iPhone X’ни яна сотувга чиқариши янги авлоддаги айфонларга талаб пастлиги ва Apple’нинг Samsung олдидаги мажбуриятлари билан боғланган. Samsung компанияси Apple смартфонлари учун OLED-экранларни етказиб беради ва келишувда маълум миқдордаги дисплейларни етказиб бериш кўзда тутилган.
Аввалроқ Apple янги моделлари – iPhone XS, XS Max ва арзонроқ модели XR’га буюртмалар олишни қисқартириши маълум қилинган. Бунинг ўрнига Apple ўтган йилги iPhone 8 ва 8 Plus моделлари учун буюртмалар олишни кўпайтирган. 2017 йилда тақдим қилинган бу смартфонлар iPhone XR’дан 20 фоиз арзонроқ туради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди