"Counterpoint" таҳлил компанияси Хитой смартфонлар бозорининг учинчи чорак якунларини сарҳисоб қилди. Смартфонлар сотиш рейтингида биринчи ўринга "Vivo" компанияси чиқди.
Компания учинчи чорак давомида 21,6 млн дона смартфон етказиб берган. Унинг Хитой бозоридаги улуши 19,9 фоизга етди (бу борадаги ўсиш ўтган йилга нисбатан 2 фоизни ташкил этди).
21,4 млн дона смартфон сотган "Oppo" компаниясининг бозордаги улуши 19,7 фоизни ташкил этди. Компаниянинг сотувлари ҳажми ўтган йилга нисбатан 11 фоизга қисқарди.
Учинчи ва тўртинчи поғоналарни "Huawei" ва унинг "Honor" бренди эгаллаган – "Huawei" бренди остида 15,7 млн дона (бозордаги улуш – 14,5 фоиз), "Honor" бренди остида эса 13,3 млн дона (12,2 фоиз) смартфон сотган. Компанияларнинг савдо ҳажми 14 фоизга ошган.
"Xiaomi" 13 млн дона қурилма сотиб (бозордаги улуши 12 фоизни ташкил этган) бешинчи, "Apple" эса 8,4 млн дона қурилма сотиб (улуши – 7,7) олтинчи бўлди. Бу компанияларнинг савдо ҳажми мос равишда 15 ва 17 фоизга пасайган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди