date
views 7 881

2015 йилда Жиззахда автомобил тормоз колодкалари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади

2015 йилда Жиззахда автомобил тормоз колодкалари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади

Келгуси йилдан бошлаб «Жиззах» махсус индустриал зонасида барча транспорт турлари учун тормоз колодкаларини ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилади. Бу ҳақда республика Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига асосланиб, «Podrobno.uz» нашри хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ушбу лойиҳа Хитойнинг “Fujian Huari Automotive Parts Co., Ltd” компанияси томонидан амалга оширилади. Бу компания лойиҳани 3 миллион доллар миқдоридаги маблағ билан молиялаштиради.

Корхона ишга туширилгач, бу ерда йилига 1,2 мингта колодка комплектлари ва 1,8 тонна накладка ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Манба: kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2015 йилда Жиззахда автомобил тормоз колодкалари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади