
Фото: Giz China
LG компанияси 16 та камерали смартфонини патентлаштирди. Бу ҳақда Kun.uz нашри маълум қилди.
Смартфоннинг интернетда жойлаштирилган суратида барча 16 та камера смартфоннинг орқа панели чап қисми юқорисидаги квадратда кетма-кет 4 тадан 4 қатор бўлиб жойлашганини кўриш мумкин. Камералар остида селфи учун “кўзгу” жойлашган.
Камераларнинг бундай кўп миқдорда бўлиши 3D-тасвирларни яратиш ва объектларни кадрда силжитиш имконини беради. Бу функция қандай ишлаши суратларда кўрсатилган.
Бундан ташқари, ушбу технология турли созланмалар билан бир вақтда бир неча объективда олинган суратларни бирлаштириш имконини беради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар