Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги информатика бўйича ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш учун IT-Nation лойиҳасини бошлади. Лойиҳа мактаб битирувчиларини ахборот технологиялари соҳасидаги касбларда ишлашлари учун керакли билимлар билан тайёрлашга қаратилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов GDG-Tashkent — DevFest фестивали очилишида эълон қилди.
Ахборот технологиялари соҳаси дунёда энг тез ривожланаётган саноатлардан биридир. Ўзбекистон АКТ соҳасида маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқара оладиган, экспорт қила оладиган мутахассисларни тайёрлашга ўз диққатини қаратиши керак, деб ҳисоблаган вазирлик информатика фани ўқув дастури ва дарсликларини замонавий талабларга жавоб бериши учун қайта кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“IT-саноати ёшларга катта имкониятлар тақдим этади ва улар иш топишлари, мактабни битирганларидан сўнг интернет орқали, мамлакатни тарк этмасдан, муносиб пул ишлашлари мумкин. Ҳозирда бир неча университетлар бу соҳада мутахассислар тайёрламоқдалар, лекин халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда дастурлаш асосларини болалар мактабдан бошлашлари лозим, — деди вазир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди