15:50 / 27.11.2018
5 027

Интернет тезлигини ошириш бўйича «Ўзбектелеком» ҳисобот беради

Интернет тезлигини ошириш бўйича «Ўзбектелеком» ҳисобот беради
30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, АКТ-технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган анжуман ўтказади. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналари, операторлар ва провайдерлар иштирок этадилар.

«Ўзбектелеком» АК матбуот хизмати хабар беришича, анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг интернет тармоғига чиқиш нархларини пасайтириш, шунингдек уланиш тезлигини ошириш ва 2020 йилга келиб МДҲ давлатлари даражасигача кўтаришдек топшириқларини бажариш бўйича «Ўзбектелеком» АКнинг ҳисоботини тақдим этилади.

Ўтган 10 ой мобайнида «Ўзбектелеком» АКда зарур бўлган яхшиланишлар тизимли таҳлил қилинди, керакли қурилмалар сотиб олинди, дастур-жадвал ишлаб чиқилиб, ташқи канал ўтказиш имкониятларини кенгайтириш ва операторлар, провайдерлар ва охирги фойдаланувчилар учун интернетга чиқиш тезлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Анжуман алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси операторлари ва провайдерлари ўртасида АКТ соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади, чунки барча томонларнинг ҳамкорлигисиз инновацион ривожланиш ҳақида сўзлаш мумкин эмас.

Компания томонидан телеграм-бот ишга туширилди, бу ерда компанияга бажарган ишлар ҳақида ҳар қандай савол бериш мумкин. Энг яхши саволлар муаллифлари ушбу тадбирга таклиф этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Интернет тезлигини ошириш бўйича «Ўзбектелеком» ҳисобот беради