date
views 3 798

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши сабаб, "iPhone" нархи ошиши мумкин

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши сабаб, "iPhone" нархи ошиши мумкин
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши сабаб, Америка томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган "iPhone" смартфонлари ва ноутбукларга 10 фоизлик бож жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп "The Wall Street Journal" нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Президентнинг сўзларига кўра, 2019 йил 1 январидан бошлаб АҚШда Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан 10 фоиздан 25 фоизгача бўлган божлар жорий этилади ва бу чорани кечиктириш эҳтимоли жуда ҳам кам. Трампнинг таъкидлашича, 10 фоизлик божга америкалик истеъмолчилар “жуда осон” бардош беради.

АҚШ президентининг таъкидлашича, агар томонлар “Хитой раҳбарияти ўз мамлакатини АҚШ билан рақобат учун очиб”, барча тўсиқларни бекор қилишни назарда тутадиган келишувга эриша олсалар, Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан божлар бекор қилиниши мумкин.

Аввалроқ, "Alibaba" асосчиси Жек Ма АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши 20 йилгача чўзилиши ва бутун дунё учун муаммога айланиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши сабаб, "iPhone" нархи ошиши мумкин