date

Ўзбекистонда Artel’нинг металл корпусли янги Sentinel Х смартфони 616 минг сўмдан сотувга чиқди

Ўзбекистонда Artel’нинг металл корпусли янги Sentinel Х смартфони 616 минг сўмдан сотувга чиқди

Ўзбекистондаги Artel компанияси ўзининг янги флагман смартфонини тақдим этди, дея хабар бермоқда компания расмий сайти. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган смартфон биринчи марта алюминий ва магний қотишмасидан қилинган корпусга ва Gorilla Glass 3 ҳимоя ойнасига эга бўлди. Бундан ташқари, корпус из қолдирмайдиган қатламга эга.


Sentinel X 4 ядроли МТ6582 чипида ишлайди. Смартфоннинг 4,7 дюймли IPS OGS дисплейи 1280×720 (HD) ўлчамига эга. Қурилманинг тезкор хотираси 1 Гб, ички хотираси 8/16 Гб ни ташкил этади.


Янги телефон 8 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камералар билан жиҳозланган. Батареяси сиғими 1800 мА/с га тенг. У Android KitKat 4.4.2 операцион тизимида ишлаб, 3G, HSPA+, Wi-Fi орқали маълумот алмашишга мослаштирилган.


Artel интернет-дўконида Sentinel X смартфони 616 минг сўмдан сотилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда Artel’нинг металл корпусли янги Sentinel Х смартфони 616 минг сўмдан сотувга чиқди