
2018 йил 30 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, IT-технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган анжуман ўтказади. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналари, операторлар ва провайдерлар иштирок этадилар.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Интернет тармоғига чиқиш нархларини пасайтириш, шунингдек уланиш тезлигини ошириш топшириқларини бажариш бўйича “Ўзбектелеком” АКнинг ҳисоботи тақдим этилади.
Анжуман алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси операторлари ва провайдерлари ўртасида АКТ соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади, чунки барча томонларнинг ҳамкорлигисиз инновацион ривожланиш ҳақида сўзлаш мумкин эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар